Кун сайин йўқ бўлиб бораётган Орол денгизи муаммоси нафақат Марказий Осиё минтақасига, балки бутун дунёга таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Марказий Осиё давлатлари айтиб ўтилган экологик муаммоларга қарши курашишда жиддий ёрдам берилишини кутмоқда”, - деди у.
Шунингдек, Назарбоев Қозоғистонда экологияни асраш борасида чоралар кўрилаётганини, жумладан, газ ва чиқиндилар чиқарилишини камайтириш, биохилма-хилликни сақлаш борасида ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.