Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимида қолмаслиги керак, аммо унинг иштирокида ўтиш жараёни бошланса, бу ихтилофнинг ҳал бўлишига кўмак бериши мумкин. Бу ҳақда Норвегия бош вазири Эрна Сульберг баёнот берди.

“Асад ўз лавозимидан кетмаса, Сурия бўйича узоқ истиқболли ечим топилади деб ўйламайман. Шунга қарамай, бунинг учун жадвал тузилиб, ўтиш жараёни ташкил этилиши лозим”, - унинг сўзларини келтиради Норвегия телеграф бюроси.

Сульберг хоним Россия ва АҚШ президентлари ўртасида бугун бўлиб ўтадиган учрашувга катта умид боғланаётгани, айнан шу Сурия келажагига таъсир ўтказувчи қарорларнинг қабул қилинишига туртки бўлишини айтди.