АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги чиқиши вақтидаги нутқида ўз мамлакати Россия билан сиёсий кескинлик ҳолатига бориш ниятида эмаслигини таъкидлаб ўтди.

"Биз Россияни сиёсий майдонда яккалантириб қўйишни истамаймиз. Бизга кучли Россия керак. Бундай Россия билан биргаликда биз тинч ва хавфсиз дунёни қурамиз", дейди Обама.

У бутун дунёдаги давлатларни тинчлик учун ҳамжиҳат бўлишга чақирди.