АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош ассамблеяси тадбирлари давомида 29 сентябрда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Куба етакчиси Рауль Кастро билан учрашади, деб хабар бермоқда Оқ уйга таянган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Аввалроқ Обама ва Кастро АҚШнинг Кубага нисбатан эмбаргосининг кучсизлантирилгани ортида икки давлатнинг келгуси ҳамкорлигини муҳокама қилишгани маълум қилинганди.

Куба раҳбари 28 сентябрда БМТда биринчи бор нутқ сўзлаши кутилмоқда.