АҚШ президенти Барак Обама демократиялар турлича бўлиши мумкин, бироқ замонавий давлатлар амал қилишлари зарур бўлган яққол нарсалар бор, деб айтди.

“Суриядаги каби фожиалар демократия ва асл қадриятлар бор жойларда юз бермайди”, деб айтди Обама ва унинг бу гапи залда йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

Обама демократиялар турлича бўлишини айтди: “Мен демократиялар турлича кўриниш олишини тан оламан”.

Бироқ АҚШ президентининг айтишича, амал қилиш керак бўлган яққол нарсалар бор: инсонларга ишониш, мактабга боришни тақиқлаш, оддий нарсалар учун уларни қамаш мумкин эмас.

“Тинч намойишларни бостирувчи ҳукумат, кучни эмас, қўрқув ва заифлигини намойиш қилади”, деб қўшимча қилди Обама. Унинг айтишича, “ўз халқидан хавфсирайдиган давлатлар охир-оқибат қулайди”.

Обама ўз нутқида АҚШдаги демократия йўлининг ўзига хослигини таъкидлаб ўтди: “Демократия АҚШда кўнгил совишини келтириб чиқариши мумкин. У идеал нарса эмас, бироқ демократия эвазига биз дунёдаги энг кучли миллатга айландик”.