АҚШ президенти Барак Обама ўзининг БМТ Бош Ассамблеясида қилган чиқишида эзгуликка бир қанча мисоллар келтириб ўтди.

"Эзгулик бу - либериялик шифокор, қайсики, у сизни даволайди (Эбола вируси назарда тутилмоқда - кун.уз изоҳи). Эзгулик бу - эронлик савдогар, у сизни ядровий дастур бўйича келишув имзолаб, сизни хурсанд қилади. Эзгулик бу - замонавий америкалик, у Гаванадаги элчихонада байроқ кўтаради ва Кубага қайтади", дейди Обама.

У эзгулик тимсолини суриялик муҳожирларнинг юзида ҳам кўради.

"Суриялик муҳожир Гамбургга келади ва ўзига ёрдам берадиган кишилар борлигига ишонади", дейди президент.

"Биз БМТга асос бўлган ғояларга содиқлик билдиришимиз керак ва бу ишонч йўли менинг, сизнинг, барчанинг болалари яшайдиган фаровон келажак сари олиб боради", дейди у.