Обама: Россияга қарши санкциялар ўз кучида қолади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 5236

БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши чоғида АҚШ президенти Барак Обама Россияни халқаро масалаларни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди. У Донбассдаги инқироз масалалари ҳал бўлмагунча Россияга қўйилган санкцияни узайтиришни таклиф этди.

Қрим ва Украина масалалари дипломатик йўл билан ҳал бўлмаганига афсусланган Барак Обама Россияга санкция эълон қилишга мажбур бўлганини таъкидлаб ўтди. Обаманинг сўзларига қараганда, санкция Россияни миллий валютасини кучсизланишига ва янги иқтисодий инқироз содир бўлишига сабаб бўлди.

“Биз Россияни қуршовга олмоқчи эмасмиз. Бизга дунё хавфсизлигини таъминлай оладиган ва биз билан ишлайдиган кучли Россия керак”, деб қўшимча қилди Обама.

АҚШ президенти ўз чиқиши чоғида яна шуни таъкидладики, у ҳозир ҳам аввалгидек масалани дипломатик йўл билан ҳал этиш тарафдори.

Шунингдек, Обама бу масала дипломатик йўл билан ҳал бўлмаса, ўз манфаатларини куч билан ҳал этишга АҚШнинг қурби етишини айтиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 38858 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 149669 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 42980 Lifestyle
Тошкентда фуқаро 2 килограммдан ортиқ марихуана билан ушланди
16:12 238 Жамият
Асад: Ғарб Сурияда инқилобни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмади
16:00 968 Жаҳон
Президент монетар сиёсат ҳақида: Оғир бўлади, бу осон ишлар эмас
Тошкентда бир кунда 10 та ЙТҲ юз берди, 12 инсон жароҳатланди
Шайхонтоҳур туманида фарзанди учун алимент пулини тўламаган шахс қўлга олинди
15:39 640 Жамият
Мирзиёев: Тошкент вилоятида ҳамма соҳалар бўйича ривожланиш орқада қолгани бу – адолатли ҳақиқат
АҚШда ирқий муаммолар ҳақидаги аччиқ сўзлари билан машҳур бўлган комик Дик Грегори ҳаётдан кўз юмди
15:18 1091 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар