Ўзбекистонлик марафончи Марина Хмелевская Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Спорт 28 Сентябрь 2015 1093

Германиянинг Берлин шаҳрида 42 км масофага ўтказилган марафонда қатнашган ўзбекистонлик спортчи Марина Хмелевская 2 соату 38 дақиқа 39 сонияда марра чизиғига етиб келди.

42-бор ўтказилган мазкур марафонда 131 давлатдан 41.000 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Марина Хмелевская белгиланган меъёрдан (2:42:00) қарийиб 4 дақиқа аввал маррага етиб келди. Шу тариқа у 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига йўлланма олди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитасининг ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу мусобақада кениялик Гладис Черено 2:19,25 натижа билан биринчи, Аберу Кебеде (Эфиопия) 2:20,48 кўрсаткич билан иккинчи, Месерет Хайлу (Эфиопия) 2:24,33 натижа билан учинчи ўринни банд этган.

Эркаклар ўртасида ўтказилган марафонда эса кениялик Элиуд Кипчоге ва Элиуд Киптануи мос равишда биринчи ҳамда иккинчи ўринларни эгаллашган. Кучли учликни Фейиса Лилеса (Эфиопия) якунлаб берган.

Мазкур мусобақада иштирок этган яна бир ўзбекистонлик спортчи Андрей Петров 2:23,24 натижа билан 61-ўринда қолган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар