Украина президенти Пётр Порошенко Украина Донбассдаги уруш туфайли кунига 5 млн доллар йўқотаётганини айтди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Донбассдаги урушнинг ҳар бир куни бизга тахминан 5 млн долларга тушмоқда. Агар уруш бўлмаганда биз бу пулларни барқарор ривожланишга сарфлашимиз мумкин бўларди”, деб айтди Порошенко.

Порошенконинг ҳисобига кўра, Донбассдаги вазият инфратузилманинг барбод бўлиши ва Украина иқтисодий салоҳиятининг бешдан бир қисмининг йўқотилишига олиб келди.

“Технологик фожиалар юзага келиши мумкин. Украина БМТ қуролли тўқнашувлар ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласини ҳал қилиши вақти келган деб ҳисобламоқда. Украина бу масала бўйича махсус фикрларни тақдим қилади”, деб айтди Порошенко.

Порошенко, шунингдек, Украинадаги можаро ҳал бўлгандан кейин мамлакатни мажбуран тарк этганларни нормал ҳаётга қайтаришга тайёрлигини билдирди.