Россия президенти Владимир Путин террорчиликка қарши халқаро коалицияни ташкил этишни таклиф қилди.

“Биз антигитлер коалициясига ўхшаш халқаро аксилтеррорчилик коалициясини яратишни таклиф қиламиз”, деб айтди Путин.

Путиннинг фикрича, мусулмон давлатлари коалициянинг асосий иштирокчилари бўлиши мумкин.

“ИШИД” ўзининг ваҳший жиноятлари билан исломни таҳқирламоқда. Алданиб, террорчилар сафига тушиб қолганларга нормал ҳаётга қайтиш учун ёрдам бериш керак”, деб айтди Россия президенти.

Путин Россия Яқин Шарқдаги хавфларни ҳар томонлама таҳлил қилиш учун вазирлар йиғилишини чақиришини айтди.

“ИШИД”га қарши курашни мувофиқлаштириш яратилганда қочқинлар учун лагерлар қуришга ҳожат қолмайди”, деб айтди Путин.