Путин “ИШИД”га қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ундади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 2903

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқида “ИШИД” террорчилик гуруҳи “экспансиясини кенгайтирмоқда ҳамда ислом дунёсида ва нафақат у ерда ҳукмронлик қилишга интилмоқда”, деб айтди.

Путиннинг айтишича, “Яқин Шарқдаги сиёсий ва ижтимоий муаммолар анчадан бериб етилиб келган ва одамлар ўзгаришларни исташган. Бироқ тажоввузкорона ташқи аралашув турмуш тарзининг барбод бўлишига олиб келди”. Путин “ИШИД” сафида “АҚШнинг тажоввузи оқибатида кўчаларда пайдо бўлган” собиқ ироқ ҳарбийлари жанг қилаётганини таъкидлаб ўтди.

“ИШИД” бўш жойда пайдо бўлгани йўқ”, деб айтди Путин.

Путин “гиёҳванд моддалар, нефть ва қурол-аслаҳа сотиш каби террорчиларни молиялаштириш каналларига кўз юмиб бўлмаслигини” таъкидлаб ўтди.

“Қадрли жаноблар, сиз жуда шафқатсиз одамлар, бироқ аҳмоқ ва содда бўлмаган одамлар билан иш кўрмоқдасиз. Улар сиздан фаҳмсизроқ эмаслар ва ким кимдан ўз мақсадларида фойдаланаётгани ҳали номаълум”, деб айтди Путин.

Путин “ИШИД”га қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ундади.

Кўпроқ янгиликлар