Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилишдан воз кечишни катта хато деб атади.

“Биз бугун Ироқ, Сурия в минтақанинг бошқа давлатларига харбий-техник ёрдам кўрсатамиз. Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш катта хатодир. Башар Асад ҳукумати террорчилик билан мардона курашмоқда”, деб айтди Путин.