Путин икки йилдан буён биринчи марта Обама билан учрашади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 4622

Душанба куни Россия ва АҚШ президентларининг икки йилдан буён биринчи тўла форматдаги учрашуви Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Владимир Путин ва Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишларидан сўнг бир соат давомида ўзаро суҳбат ўтказишади.

Уларнинг охирги учрашуви 2013 йил сентябрда Санкт-Петербургда “Йигирмалик” саммити доирасида ўтказилган эди. Ўшанда асосий мавзуга Сурия айланган эди. Аммо 2014 йилдан бошлаб Украина инқирози туфайли икки мамлакат муносабати ёмонлашиб борди. Шундан буён 2014 йилда Путин ва Обама икки марта учрашишди – июнь ойида Нормандиядаги байрамона тадбирда ва ноябрь ойида Хитойдаги АТЭС саммитида. Аммо ҳар иккала тадбирда ҳам улар суҳбат ўтказиш учун махсус вақт ажратмаган эдилар.

Ушбу учрашувга келиш олдидан томонлар узоқ муддат музокаралар олиб бордилар. Учрашув масаласи ҳал бўлгач, АҚШ биринчи бўлиб бундай таклифни Кремль берганини таъкидлашга шошилди. Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков, ўз навбатида, учрашув санасини Оқ Уй таклиф қилганини ошкор қилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар