Россия президенти Владимир Путин Нью-Йоркка БМТ Бош ассамблеясида иштирок этиш учун етиб келди.

“Владимир Путиннинг самолёти Нью-Йорк аэропортига келиб қўнди”, дейилмоқда хабарларда.

Путин БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясида нутқ сўзлайди. Бу Путиннинг охирги 10 йилдаги Бош ассамблеядаги илк нутқи бўлади. Шунингдек, Путин БМТ бош котиби Пан Ги Мун, Куба Давлат кенгаши раиси Рауль Кастро, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

Путин сессияда саккизинчи бўлиб нутқ сўзлайди. Чиқишлар бошланди. Айни пайтда минбардан туриб БМТ Бош котиби Пан Ги Мун, Бразилия президенти Дилма Русефф, АҚШ президенти Барак Обама нутқ сўзлади.

Обамадан кейин сўз Польша президенти Анжей Дудага берилди. Сўнгра Хитой етакчиси Си Цзиньпин, ундан кейин эса Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн сўзга чиқади. Кейин эса сўз навбати Владимир Путинга берилади.