Путин: Россия Украина суверенитетини ҳурмат қилади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 2694

Россия президенти Владимир Путин Кремль Украина суверенитетини ҳурмат қилишини таъкидлади.

Чарли Роузнинг у билан CBS ва PBS телеканаллари учун ўтказган интервьюсининг стенограммаси Кремль матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.
“Биз бошқа давлатлар ҳам Украинанинг ҳамда бошқа бир қатор давлатларнинг суверенитетини ҳурмат қилишини истар эдик”, - деди у.

Путиннинг фикрича, бу ҳурмат давлат тўнтаришларига аралашмасликда, конституцияга ва расмий ҳукуматга қарши хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаслигида кўринади.

Кўпроқ янгиликлар