Қирғизистонда 5 ёшли бола қўшни ўсмир томонидан ваҳшийларча ўлдирилди

Жамият 28 Сентябрь 2015 24306

Қирғизистоннинг Ўш вилояти Араван туманида истиқомат қилувчи 15 ёшли бола яшайдиган уй томорқасидан 5 ёшли боланинг жасади аниқланган. Унинг ўлимидан гумондор сифатида 9-синф ўқувчиси қўлга олинган. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бўлими бош бошқармаси матбуот котиби Женишбек Аширбаев хабар берган.

Унинг маълум қилишича, марҳум болакай Баходиржон Олимовнинг ота-онаси у йўқолиб қолгани ҳақида милицияга мурожаат қилишгач, жиноий иш очилган ва тезкор қидирув ҳаракатлари бошланган.

"Болакайнинг жасади қўшнилардан бирининг маккапоясидан топилди. Унинг қўл ва оёқлари скотч билан боғланган эди. Бу эса болакайнинг зўравонлик билан ўлдирилганини исботлайди", дейилади ИИВ хабарида.

Қотилликни содир этганликда асосий гумондор қўлга олинган ва тергов давомида ўз қилмишига иқрор бўлган.

Қотилликни содир этган ўсмирнинг айтишича, 22 сентябрь куни кеч соат 18.00лар чамасида унинг сигарет чекаётганини кўрган қўшни болакай, унинг сигарет чекишини ота-онасига айтишидан огоҳлантирган. Шундан сўнг, ўсмир болакайни қўрқитиш учун уйидан скотч олиб чиқиб, уни алдаб далага олиб борган. Қўллари ва оёқларини скотчлаётганда, болакай қичқирган. Шунда ўсмир унинг оғзидан бўйнигача скотчлаб, далага ташлаб кетган. Бола нафас ололмасдан ҳалок бўлган.

Унинг жанозаси Қурбон ҳайити намози вақтида ўқилган.

Айни вақтда қотиллик содир этган ўсмир ҳибсда сақланмоқда. Милиция ходимлари икки қўшни томон орасида қасд олиш ҳаракатлари бошланмаслиги учун доимий назоратда бўлиб туришибди. 

Ваҳшийларча ўлдирилган 5 ёшли боланинг жасади тасвирланган суратлар ижтимоий тармоқлар бўйлаб тарқалмоқда.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 9877 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 22786 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 45469 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46887 Lifestyle
Сайёҳлар энг кам борадиган давлат номи маълум қилинди
13:42 0 Lifestyle
«Ўзсаноатэкспорт» маҳаллий экспорт қилувчиларга ёрдам беради
Газ идорасига тилла буюмлар орқали тўловни амалга оширишини ваъда қилган фирибгар аёл ушланди
13:33 173 Жамият
Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди: Раҳимов ўрнига бошқа Раҳимов
ТИВда Россия парламент делегацияси билан учрашув ўтказилди
Уйни воситачисиз сотиш усуллари – ҳужжатлар
13:20 681 Жамият
Кўпроқ янгиликлар