2016 йил охирига қадар Қирғизистоннинг чегара туманларини ривожлантиришга 345 млн сом ажратилади. Бу ҳақда ҳукумат девонининг ахборий таъминот бўлими хабар бермоқда.

Айтилишича, бу масала ҳукуматнинг Ўшдаги йиғилишида айтиб ўтилди. Шу билан бирга, давлат дастури ушбу ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини кўзда тутиши таъкидлаб ўтилди.
26 сентябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда кичик шаҳарларни ривожлантириш дастури ҳам тақдим этилди.