Ўзбекистон ирригация хизматлари “Жанубий Қорақалпоғистонда сув захираларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳасини амалга оширишга киришди.

Умумий қиймати 376,7 млн долларни ташкил қилувчи лойиҳа 2016-2021 йилларга мўлжалланган ва Жаҳон банки имтиёзли кредитлари ва Ўзбекистон ажратган маблағлар ҳисобига молиялаштирилади. Лойиҳадан мақсад Қорақалпоғистоннинг Беруний, Тўрткўл ва Элликқальа туманларида 69,5 километрлик Бўстон бетон магистрал каналини қуриш, 31,1 кмлик Ўнг соҳил Туямўйин канали ва 27,5 кмлик Пахта-Арна каналини реконструкция қилиш, гидротехник иншоотларга эга 375 кмлик хўжаликлараро каналларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, сувни автоматик бошқариш ва назорат қилиш элементларини тадбиқ қилиш ҳисобига яхшилашдан иборат.

Натижада 120 минг гектар суғориладиган ерда сув захираларини бошқариш яхшиланади. Бу ерда фермер хўжаликлари ва сув фойдаланувчилари уюшмаларининг 544та насос қурилмасини йўқотишларсиз ўчириб қўйиш мумкин бўлади. Бунинг оқибатида ҳар йили электр энергия ва эксплуатацион сарф-харажатларда 14,5 трлн сўм тежаш мумкин бўлади. Лойиҳа доирасида фермерлик хўжаликларига қишлоқ хўжалигини юритишнинг илғор усулларини татбиқ қилиш учун кредитлар олишда кўмак берилади. Бунинг эвазига ерларнинг шўрхоклиги даражаси камаяди ва сув захираларини бошқариш такомиллашади.