Қозоғистон мамлакат ҳудудига Украинада ишлаб чиқарилган сут маҳсулотларини олиб киришга ўрнатилган чекловни бекор қилди. Шунингдек, кучайтирилган лаборатория назорати ҳам енгиллаштирилди. Бу ҳақда Украина давлат ветеринария ва фотосанитария хизмати хабар берди.

Айтилишича, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги ветеринар назорати қўмитаси Украина идорасининг Евросиё иқтисодий иттифоқи талабларига мувофиқ кафолатлари асосида 25 сентябрь куни Украина сут маҳсулотлари экспортига ўрнатилган чекловни бекор қилди.

Шу билан бирга, "Лакталис-Николаев" (Николаев) ва "Молочный дом" (Павлоград, Днепропетровск) компаниялари маҳсулотларига нисбатан лаборатория назорати кучайтирилди.