Эрон президенти Ҳасан Руҳоний одамлар Эрондаги ҳукуматни алмаштиришдан кўра, ИШИДга қарши кураш масаласини муҳокама қилиши кераклигини айтди.

Бундан ташқари, у ҳаводан берилаётган зарбалар самарали эмаслигини, бу орқали ғалабага эришиб бўлмаслигини таъкидлаган.

Руҳонийнинг қўшимча қилишича, ИШИДни бартараф этиб бўлгачгина, Сурияда сиёсий ислоҳотлар ўтказиш ҳақида ўйлашни бошласа бўлади.

У Россия томони ҳам шу фикрда эканига эътиборни қаратган.

Бироз олдинроқ, Руҳоний Асаднинг Сурия ҳокимияти тепада қолиши борасида томонлар якдил фикрда эканини айтгани хабар қилинганди.