Самвел Бабаян Баҳрайнга қарши учрашув учун таркибга Шуҳрат Муҳаммадиев ва Бикмаевни ҳам киритди

Спорт 28 Сентябрь 2015 2940

Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи, 5-тури доирасидаги Баҳрайнга қарши ўйин учун 23 нафар футболчидан иборат таркибни маълум қилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасидан «Насаф» футболчиси Шуҳрат Муҳаммадиев яна қайта таклиф олган. Шунингдек, узоқ танаффусдан кейин «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаев ҳам терма жамоа либосида майдонга тушиш имкониятига эга бўлмоқда. Қолган чизиқларда деярли ўзгаришлар кузатилмаган.

Ўтган сафарги йиғинга жалб қилинган ва Яман терма жамоасига қарши учрашувда киритилган ягона голга муаллифлик қилган Қозоғистоннинг «Ўрдабоши» клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих бу сафарги йиғинларга жалб қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Баҳрайнга қарши учрашуви 8 октябрь куни Манама шаҳрида бўлиб ўтади.

Дарвозабонлар

1. Александр Лобанов 04.01.1986 “Пахтакор”

2. Элдор Суюнов 12.04.1991 “Насаф”

3. Игнатий Нестеров 20.06.1983 “Локомотив”

Ҳимоячилар

4 Даврон Хошимов 24.11.1992 “Пахтакор”

5. Егор Кримец 27.01.1992 “Пахтакор”

6. Анзур Исмоилов 21.04.1985 “Чангчун Ятай” (Хитой)

7. Ислом Тўхтахўжаев 30.10.1989 “Локомотив”

8. Шавкат Муллажонов 19.01.1986 “Локомотив”

9. Виталий Денисов 23.02.1987 “Локомотив” (Россия)

10. Шуҳрат Муҳаммадиев 24.06.1989 “Насаф”

Ярим ҳимоячилар

11. Одил Аҳмедов 25.11.1987 “Краснодар” (Россия)

12. Сервер Жепаров 03.10.1982 “Ульсан” (Жанубий Корея)

13. Азиз Ҳайдаров 08.07.1985 “аш-Шабоб” (БАА)

14. Фозил Мусаев 02.01.1989 “Сепаҳон” (Эрон)

15. Сардор Рашидов 14.06.1991 “ал-Жайиш”

16. Санжар Турсунов 29.12.1987 “Ворскла” (Украина)

17. Станислав Андреев 06.05.1988 “Пахтакор”

18. Жавоҳир Соҳибов 01.03.1995 “Пахтакор”

19. Жасур Ҳасанов 02.08.1983 “Локомотив”

20. Санжар Шоаҳмедов 23.09.1990 “Локомотив”

Ҳужумчилар

21. Марат Бикмаев 01.01.1986 “Локомотив”

22. Игор Сергеев 30.04.1993 “Пахтакор”

23. Элдор Шомуродов 29.06.1995 “Бунёдкор”

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар