Санжар Раҳмонов “Мейвезер Промоушенс” билан шартнома имзолади

Спорт 28 Сентябрь 2015 3087

Бироз вақт олдин профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов дунёга машҳур “Мейвезер Промоушенс” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда olamsport.com хабар қилган.

Ушбу компания куни кеча фаолиятини енгилмас боксчи сифатида якунлаган америкалик машҳур боксчи Флойд Мейвезерга тегишли ҳисобланади.

Санжар Раҳмонов 12 сентябрь куни айнан “Мейвезер Промоушенс” компанияси томонидан ташкил этилган бокс оқшомида профессионал фаолиятидаги иккинчи жангини ўтказиб ғалаба қозонган эди.

Ушбу бокс оқшомининг марказий жангида эса Мейвезер америкалик Андре Бертони очколар ҳисобида мағлубиятга учратганди. Мейвезер 49та жангнинг барчасида зафар қучиб, афсонавий Рокки Марчианонинг рекордини янгилаган.

Бундан буён Санжар Раҳмонов ўз жангларини айнан Мейвезерга тегишли компания томонидан ташкил этадиган бокс кечалари доирасида ўтказади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар