Саудия Арабистони зиёратчиларни қайтариш учун 667 рейс ҳозирламоқда

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 2104

27 сентябрь куни Ҳаж мавсумининг якунланиши муносабати билан Саудия Арабистони зиёратга ташриф буюрганларни ўз юртларига қайтаришга тайёргарлик кўрмоқда. Шу мақсадларда ҳар куни 667 оператив, ички ва халқаро рейслар амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Фуқаролик авиацияси ташкилоти бош директорининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Абдураҳмон ал-Фаҳднинг сўзларига қараганда, бугунги кунда зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш учун куну-тун иш олиб борилмоқда.
Ҳар кунлик 667 рейсдан 337таси ички, 173таси халқаро эканлиги айтилди. Шулардан 220таси қирол Абдулазиз номидаги Жидда аэропортидан амалга оширилади.

Кўпроқ янгиликлар