Сергей Лавров: АҚШ “ИШИД”га қарши ҳаракатлар учун БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсати шарт эмас, деб ҳисоблайди

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 2782

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ “ИШИД” террорчилик гуруҳига қарши коалициянинг ҳаракатлари учун БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсати шарт эмас, деб ҳисоблашини, бироқ Россия буни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, деб билишини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Лавров бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан БМТ Бош ассамблеясида учрашгандан кейин айтди.

“Бизнинг фикримизча, бу ҳаракатлар БМТнинг низоми, тегишли давлатларнинг розилиги ҳамда Хавфсизлик кенгаши қўллаб-қувватлови асосида қурилиши керак”, деб айтди Лавров.

Лавров “АҚШ коалиция БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан бундай рухсатга эҳтиёж сезмайди, деб ҳисоблайди ва бу ҳолат халқаро ҳуқуқнинг бузилиши”, дея таъкидлаб ўтди. 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56763 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5718 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113953 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11127 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21265 Ўзбекистон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 5507 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1221 Жамият
Кўпроқ янгиликлар