Сергей Лавров: муҳтож давлатларга ёрдам бериш глобал барқарорлик кафолатидир

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 1130

Муҳтож давлатларга ёрдам бериш – глобал барқарорликка инвестициядир, деб айтди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров БМТнинг ривожланиш соҳасидаги глобал кун тартиби бўйича саммитидаги нутқи давомида.

Москва “муҳтож давлатларга уларнинг ижтимоий-иқтисодий тизимларининг шаклланишида ёрдам бериш – бу глобал барқарорликка инвестиция” эканлигидан келиб чиқиб иш тутади. “Кўпроқ самарадор ва инқирозларга бардошли халқаро тизимни шакллантириш муҳим шарт, бутун инсониятнинг фаровонлиги ва гуллаб-яшнаши омили ҳисобланади”, деб қўшимча қилди Лавров.

“Биз халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг ажралмас эканлиги ҳақида кўп гапирамиз. Янги ижтимоий-иқтисодий кун тартиби барқарор ривожланишнинг ажралмас қисми эканлигини тушуниш мустаҳкамланиши керак. Вазифа ижтимоий-иқтисодий тараққиёт учун мақбул ташқи шароитларни яратишга кўмаклашишдан иборат”, деб айтди Лавров.

“Айниқса, адолатли савдо шароитларини таъминлаш ва илғор технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш жуда муҳимдир”, деб қўшимча қилди Лавров.

Кўпроқ янгиликлар