Швециянинг H&M фэшн-ретейлери ўз маҳсулотларининг рекламасида илк марта ҳижоб кийган қиёфадан фойдаланди. 23 ёшли Мариах Идриссий Close the Loop компаниясининг янги юзларидан бирига айланди. Компаниянинг бу борадаги девизи «Модада ҳеч қандай қоидалар бўлмайди» деган маънода янграмоқда, деб ёзади Metro нашри.

Танлаб олинган лондонлик моделнинг асли келиб чиқиши покистон-марокашлик экани қайд этиб ўтилган.

«Аввалига бутун дунё мода намойишлари ҳижоб кийган қиёфани сўзсиз рад қилишса керак деган ўй юрарди менда», – дея ўз фикрини билдириб ўтган 17 ёшидан бошлаб ҳижобга ўранишни бошлаган Идриссий.

Маълумот учун, H&M (Hennes & Mauritz) – компанияси Европадаги турли хил кўринишдаги кийим-кечаклар сотишга мўлжалланган дўконлар тармоғи ҳисобланади. Ҳозирги кунда мазкур бренднинг 49та мамлакатда ўз дўконлари мавжуд.