Си Цзиньпин: тинчлик ёғдуси уруш булути орқали порлайди

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 2622

Хитой раиси Си Цзиньпин Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқида БМТнинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги аҳамияти ҳақида сўзлади.

Си Цзиньпин ўзининг нутқини япон милитаризми ҳақидаги хотиралар билан бошлади. У келгусида Иккинчи жаҳон уруши каби фожиаларга йўл қўймасликка чақирди. Хитой етакчиси уруш пайтида 35 млн хитойлик ҳалок бўлганини таъкидлаб ўтди.

Си Цзиньпин нутқи давомида БМТ ташкил этилганининг 70 йиллик юбилейи билан барча иштирокчиларни қутлади.

“БМТ вақт билан синовдан ўтган. Янги тарихий сарҳадларга чиқа туриб, БМТ XXI асрда тинчликка ва ривожланишга қўмак бериши керак”, деб айтди Си Цзиньпин. У “Тинчлик, ривожланиш ва тараққиёт ёғдуси уруш ва йўқотишлар булути орқали порлайди”, деб қўшимча қилиб ўтди.

“Хитойда айтилганидек, дунёни барча учун қуриш керак”, деб қайд қилиб ўтди Хитой раҳбари.

Кўпроқ янгиликлар