Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида теннис бўйича соврин жамғармаси 250 минг АҚШ долларидан иборат бўлган WTA турнири старт олди.

Ўзбекистон вакиллари орасидан биринчилардан бўлиб Арина Фольц, Сабина Шарипова ва Влада Якшибарова жуфтлик баҳсларида кортга чиқишди.

Россия вакили Ангелина Габуева билан жуфтлик ҳосил қилган ўзбекистонлик Влада Якшибарова Сабина Шарипова ва Арина Фольцдан иборат ўзбекистонлик теннисчилар жуфтлигини 6:3, 6:4 ҳисобида таслим этди.

29 сентябрь куни яккалик баҳсларида Нигина Абдураимова ва Сабина Шарипова иштирокини бошлайди