Тожикистон президенти денгизга чиқиш йўли бўлмаган тоғли давлатларни қўллаб-қувватлашга чақирди

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 4103

БМТ Бош Ассамблеясининг Барқарор тараққиёт саммитида чиқиш қилган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кўплаб давлатлар ривожланиш соҳасида халқаро молиявий кўмаклар кўрсатилмаса, жаҳон савдо-сотиғи жонлантирилиб, янги технологиялар етказиб берилмаса, янги мақсадлар ва вазифаларни амалга ошира олмаслигини маълум қилди.

“Яқин вақтларда биз дунёдаги хавфсизлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солувчи, барқарор тараққиёт муваффақиятларига қаршилик қилувчи халқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси ва уюшган жиноятчилик, қуролли можаролар, молиявий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ва энергетик инқирозлар, табиий манбалар деградацияси ва иқлим ўзгариши, табиий ва техноген ҳалокатлар, инфекцион касалликларнинг тарқалиши сингари умумжаҳон таҳдидлар ва чақириқларнинг салбий оқибатлари кучайган шароитда янги кун тартибини амалга оширишга киришамиз”, -деди Тожикистон президенти.

Унинг қайд этишича, тараққиёт соҳасидаги янги кун тартибининг ўзига хослиги шундаки, унда барқарор ривожланишнинг уч устуни – иқтисодий ўсиш, ижтимоий тараққиёт ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қўйилган аниқ мақсадлар ва вазифалар ўзаро ҳамоҳанг тарзда уйғунлашган.

“Шубҳа йўқки, барқарор тараққиёт йўлини бошлаш осон ва равон кечмайди. Шунинг учун охирига қадар ҳамжиҳатликдаги қатъиятни сақлаб қолган ҳолда кўпроқ қийинчиликлар билан тўқнаш келаётган давлатларга ёрдам қўлини чўзиш лозим”, - деди президент.

У ўзига хос вазиятлардаги, хусусан, тоғли ва мураккаб ландшафтга эга, шунингдек, денгизга чиқиш йўли бўлмаган ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Тожикистон Республикаси раҳбари айни пайтда ўз мамлакати аҳоли фаровонлигини таъминлашга йўналтирилган 2016 йилдан кейинги ривожланишнинг янги миллий стратегияси устида иш олиб бораётганини айтиб ўтди. Мазкур стратегияда “энергетик хавфсизликни таъминлаш, мамлакатни коммуникацион берк кўчадан олиб чиқиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сингари стратегик мақсадлар” белгилаб олинган.

Президент халқаро муносабатлардаги ўзгарувчанликнинг ошгани ва дунёнинг турли қисмларида янгидан-янги инқирозлар вужудга келаётгани шароитида мазкур вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур маблағларни сафарбар қилиш тобора мураккаблашиб бораётганини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар