Сўғд вилоятининг Бобожон Ғафуров тумани, Ғозиён жамоатидан аниқланган 11 минг наша пояси ёқиб юборилди. Бу иш Тожикистон президенти ҳузуридаги наркотик назорати бўйича агентлик вилоят бошқармаси томонидан “Кўкнор-2015” тадбири доирасида амалга оширилди.

Идора матбуот хизматининг хабар беришича, наркотикни йўқ қилиш жараёнида тегишли соҳа мутахассисларидан иборат махсус комиссия иштирок этган.