Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги кўчалардан бирида "фақат жиплар ва кроссоверлар учун мўлжалланган" ва ким томонидан барпо қилингани номаълум ноодатий автотураргоҳ пайдо бўлди.

Ушбу автотураргоҳ суратлари фейсбукдаги гуруҳларга жойлаштирилган.

Суратлардан кўриш мумкинки, бу ва ноодатий автотураргоҳ йўл ёқасида, сув ариғи ва тротуар оралиғидаги кичик ҳудудда барпо қилинган.

Суратлар остида изоҳ қолирган фойдаланувчилар бу жой "ФЛЕШКА" савдо қатори жойлашган кўчада эканини билдиришган.

"Бир томони ариқ, иккинчи томони бордюр билан тўсилган бу автотураргоҳга қандай қилиб машина жойлаштириш мумкин", дея ўз ҳайронлигини билдиради ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси.