UzReport TV телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси ўйинларининг тўғридан-тўғри трансляциясини давом эттиради.

UzReport TV телеканалининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинишича, 29 сентябрь куни "Порту" ва "Челси" ўртасидаги ўйин телеканал орқали тўғридан-тўғри кўрсатилади.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.