Volkswagen, Audi ва Porsche`нинг янги моделлар ишлаб чиқарувчилари ўз вазифаларидан озод қилинди

Технология 28 Сентябрь 2015 1108

Volkswagen компанияси концерннинг ўзида ва унинг шуъбалари ҳисобланган Audi ва Porsche компанияларидаги енгил автомобиллар тадқиқотлари ва ишланмалари бўлимлари бошлиқларини лавозимидан вақтинчалик бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Мазкур ишдан бўшатишларга яқиндагина автоконцерннинг дизель билан ҳаракатланувчи машиналардаги дастурий таъминотда аниқланган носозликлар сабаб бўлди. Шу муносабат билан Volkswagen Audi ва Porsche`даги бир қатор топ-менежерларни ишдан бўшатиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Volkswagen немис автомобиль концерни атроф-муҳитга зарарли моддалар чиқарилиши ҳолатини текширишни айланиб ўтишувчи дастурий таъминот ўрнатилган 500 мингга яқин автомобилни сотгани учун йирик миқдордаги жаримага тортилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Натижада мазкур автомобиллар чиқарган зарарли моддалар миқдори белгиланган нормалардан 10-40 баробардан ошиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар