Хитой Африка Иттифоқи учун 100 млн доллар ёрдам маблағи ажратади

Жаҳон 28 Сентябрь 2015 1190

Хитой ҳукумати Африкдаги давлатлар учун ёрдам сифатида 100 млн доллар миқдоридаги мабла0ни тақдим этади. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши вақтида маълум қилди.

"Хитой Африка Иттифоқига мавжуд иқтисодий муаммоларни ҳал қилиши учун 100 млн доллар миқдоридаги ёрдам маблағини беради", дейди Си Цзиньпин.

Ушбу ёрдам яқин 5 йил давомида бериб борилади.

Қайд этиш керакки, 2014 йилнинг охирида Африка мамлакатларига тезкор гуруҳлар тузиш учун Россия ва Хитой томонидан моддий ёрдам кўрсатилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Кўпроқ янгиликлар