Си Цзиньпин Хитой БМТ ҳомийлигида 1 млрд доллар капиталга эга бўлган жамғарма ташкил этилишини маълум қилди.

Хитой раҳбарининг маълум қилишича, бу маблағ БМТга кейинги 10 йил давомида бериб борилади.

"Хитой ҳамиша давлатларнинг ривожаланишини ёқлаб овоз беради", деди Си Цзиньпин.

Бироз олдинроқ, Хитой Африка Иттифоқига 100 млн доллар бериши ҳақида хабар қилинганди.