Яманда халқаро коалиция самолётлари томонидан амалга оширилган авиазарба тўй бўлиб ўтаётган ҳудудга келиб тушиши натижасида ҳалок бўлганлар сони 75 нафарга етди. Бу ҳақда Press TV хабар берди.

Бироз олдинроқ, ушбу фожиа туфайли 28 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Ушбу воқеа Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция самолётлари томонидан хатолик туфайли амалга оширилган ҳаво ҳужуми туфайли рўй берган.

Воқеа Яманнинг жануби-ғарбида содир бўлган.