Сўнгги 60 йил ичида Япония тараққиёт мақсадлари учун расмий ёрдам йўналиши бўйича 330 млрд долларга яқин маблағни ажратди. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ БМТнинг барқарор тараққиёт саммитида маълум қилди.

“Сўнгги 60 йил ичида Япония доимий равишда халқаро жамоатчилик ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Тараққиёт учун кўрсатилган умумий ёрдам миқдори эса 330 млрд долларни ташкил этади”, - деди Абэ. – Мазкур лойиҳа доирасида Японияда 560 минг киши касбий тайёргарликдан ўтган бўлса, 190 минг мутахассис бошқа мамлакатларга юборилди.

Японлар бош вазири БМТнинг 2030 йилга қадар тараққиёт дастурини амалга ошириш учун янги глобал ҳамкорликни ташкил этиш лозимлигини айтиб ўтди.

“Қабул қилинган дастурни амалга ошириш мақсадида шимол ёки жанубга бўлувчи эмас, балки барча иштирокчилар умумий тараққиёт учун ўз ҳиссасини қўшадиган янги глобал ҳамкорликни ташкил этиш зарур. Бундай ҳамкорлик аёллар, имконияти чекланган одамлар, ёшларнинг ҳам мазкур жараёнларда фаол иштирок этадиган даражага олиб келиши лозим, - деди Абэ. – Япония мазкур ҳамкорликнинг бир қисми сифатида халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликда глобал мақсадларни адо этиш, жумладан, 2030 йилга қадар очлик ва камбағалликни бартараф этиш учун барча имкониятларини ишга солади”.

Япония ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат нафақат Осиё, балки бутун дунёдаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этишга тайёр. У, шунингдек, Кейинги йилда VI Африканинг ривожланиши бўйича Токио халқаро конференцияси (TICAD) илк маротаба Африка ҳудудида – Кенияда бўлиб ўтишини маълум қилди.