Яқин Шарқ ва Африка давлатларидан 100 мингдан зиёд ноқонуний муҳожир Македониянинг Греция билан чегарасини Ғарбий Европа давлатларига бориш учун кесиб ўтган. Бу ҳақда Македония ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

“2015 йилнинг 19 июнидан 27 сентябригача 100,2 минг хорижий фуқаро қайд қилинган, улардан 66,5 минги эркаклар, 13,5 минги аёллар ва 17 минг нафари ўз ота-оналари билан бўлган болалар ҳамда 3,2 минги ҳеч кими йўқ болалардан иборат”, деб айтилди вазирликда.

Македония ИИВ маълумотларига кўра, ноқонуний муҳожирларнинг катта қисми Суриядан келмоқда, уларнинг сони 76 минг нафарни ташкил қилмоқда. Улар билан бир қаторда 10,6 минг афғон, 6,2 минг ироқлик, 2,7 минг покистонлик келган. Шунингдек, Бангладеш, Эрон, Камерун, Конго, Нигерия, Фаластин, Сомали, Судан, Эритрея ва Эфиопия фуқаролари ҳам бор.