1 октябрь куни Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Facebook`да жонли мулоқотга киришади

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2015 1379

1 октябрь куни Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Facebook`да жонли мулоқот ўтказади. Жонли мулоқот соат 14:00 дан 14:45 гача элчихонанинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ташкиллаштирилади.

Унда ГФРнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Нейтҳарт Ҳёфер - Виссинг “Германия бирлашганлигининг 25 йиллиги” мавзусидаги саволларга жавоб беради. Саволларни немис, рус ёки ўзбек тилида бериш мумкинлиги айтилган.

Мулоқот 2015 йилнинг 3 октябрида кенг нишонланадиган Германия бирлашганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилмоқда. Бу ҳақда Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ахборот хизмати эълон қилган.

Кўпроқ янгиликлар