Россия транспорт вазирлиги Росавиацияга Украина авиакомпанияларига 25 октябрдан бошлаб улар РФ ҳаво ҳудудидан ўта олмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш йўллашга кўрсатма берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг топшириғига биноан Россия транспорт вазирлиги Росавиацияга Украина авиакомпанияларига 25 октябрдан бошлаб улар РФ ҳаво ҳудудидан ўта олмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш йўллашга кўрсатма берди”, - дейилади хабарномада.

Бу 28 сентябрь куни Украина томонидан ўзаро келишувлар бузилган ҳолда бир томонлама тартибда ҳаво ҳудудининг Россия авиакомпанияларига ёпиб қўйилишига нисбатан қўлланган жавоб чорасидир.