28 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 70-сессияси доирасидаги энг муҳим воқеалар бўлиб ўтди.

Шу куни БМТ минг йиллик мақсадлари реализацияси ва 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш мақсадларини кўриб чиқишга бағишланган сессияда иштирокчи давлатлар раҳбарлари йиғилганларга ўз қарашлари, позициялари ва келгусидаги режалари ҳақида нутқлар сўзлаб чиқишлар қилишди.

Дастлаб минбарга БМТ Бош котиби Пан Ги Мун кўтарилди ва дунёдаги долзарб муаммоларга эътиборни қаратди. Шундан сўнг, Бразилия президенти Дилма Русефф, АҚШ президенти Барак Обама, Польша президенти Анжей Дуда, Хитой етакчиси Си Цзиньпин, ундан кейин эса Иордания қироли Абдуллоҳ II ибн Ҳусайн сўзга чиқди. Кейин эса сўз навбати Владимир Путинга берилди.

Шунингдек, анжуманда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний, Франция президенти Франсуа Олланд, Корея республикаси Пак Кин Хе, Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғлу ҳамда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев каби раҳбарлар чиқиш қилишди.

Абдулазиз Комилов: Ўзбекистон 2030 йилда ўртадан юқори ривожланган давлатлар қаторига киради>>

25 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессиясида чиқиш қилди.

Обама Башар Асадни мустабид деб атади>>

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги чиқишини бошлади.

Обама: биз муҳожир миллатмиз>>

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида ирод қилган нутқида долзарб муаммолардан бири бўлмиш муҳожирлар масаласига эътиборни қаратди.

Обама БМТ Бош ассамблеясида Россия ва Хитойни потенциал муаммо деб атади>>

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида Россия ва Хитойни АҚШга таҳдид солувчи потенциал муаммолар деб атади. 

Обама: бизга кучли Россия керак>>

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги чиқиши вақтидаги нутқида ўз мамлакати Россия билан сиёсий кескинлик ҳолатига бориш ниятида эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Обама: АҚШ Суриядаги инқирозни ҳал қилиш учун Россия ва Эрон билан ишлашга тайёр>>

АҚШ Суриядаги инқирозни ҳал қилиш учун исталган давлат, хусусан Россия ва Эрон билан ишлашга тайёр, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқи давомида.

Обама: АҚШ иттифоқчиларини ҳимоя қилиш талаб этилса, дарҳол куч ишлатади>>

АҚШ агар мамлакат ёки АҚШ иттифоқчиларини ҳимоя қилиш масаласи кўтарилса, бир томонлама равишда дарҳол ўз қуролли кучларини ишлатади, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқи давомида.

Обама: Россияга қарши санкциялар ўз кучида қолади>>

БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши чоғида АҚШ президенти Барак Обама Россияни халқаро масалаларни дипломатик йўл билан ҳал этишга чақирди. У Донбассдаги инқироз масалалари ҳал бўлмагунча Россияга қўйилган санкцияни узайтиришни таклиф этди.

Обама: демократия эвазига биз дунёдаги энг кучли миллатга айландик>>

АҚШ президенти Барак Обама демократиялар турлича бўлиши мумкин, бироқ замонавий давлатлар амал қилишлари зарур бўлган яққол нарсалар бор, деб айтди.

Путин “ИШИД”га қарши антигитлер коалициясига ўхшаш коалицияни яратишни таклиф қилди>>

Россия президенти Владимир Путин террорчиликка қарши халқаро коалицияни ташкил этишни таклиф қилди.

Путин “ИШИД”га қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ундади>>

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқида “ИШИД” террорчилик гуруҳи “экспансиясини кенгайтирмоқда ҳамда ислом дунёсида ва нафақат у ерда ҳукмронлик қилишга интилмоқда”, деб айтди.

Путин Башар Асад билан ҳамкорлик қилишдан воз кечишни хато деб атади>>

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида Сурия президенти Башар Асад билан ҳамкорлик қилишдан воз кечишни катта хато деб атади.

Путин: БМТ танқидларга қарамай, универсаллик бўйича тенги йўқдир>>

БМТ сафида доимо қарама-қаршиликлар бўлган бўлсада, қонунийлик ва универсаллик борасида унга тенг келадиган ташкилот йўқдир, деб айтди Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.

Эрон президенти Асадсиз Сурияни “террорчилар учун жаннат” деб атади>>

Жаҳон ҳамжамияти Сурия президенти Башар Асад ўз лавозимида қолиши керак, деган қарорга келди. Акс ҳолда бу давлат террорчилар учун жаннатга айланади. Бу ҳақда Эрон президенти Ҳасан Руҳоний CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Руҳоний: Сурияни ким бошқариши эмас, ИШИДни бартараф қилиш муҳим масала>>

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний одамлар Эрондаги ҳукуматни алмаштиришдан кўра, ИШИДга қарши кураш масаласини муҳокама қилиши кераклигини айтди.

Эрон президенти АҚШни террорчиликда айблади ва ядровий келишувни маъқуллади>>

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқи давомида АҚШни террорчилик сиёсати ҳамда “фаластин халқини таҳқирловчи сионистик тартибни қўллаб-қувватлаётгани” учун танқид қилди

Эрон президенти Саудия Арабистони ҳукуматини ҳажни ташкил қилишда уқувсизликда айблади>>

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқини Маккада ҳаж давомида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш билан бошлади.

Пан Ги Мун: Муҳожирлардан ҳимояланиш учун деворлар қуриш 21 асрга ярашмайди>>

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Европа Иттифоқи давлатларини муҳожирларга янада фаол равишда ёрдам беришга ва уларнинг йўлини тўсиш учун деворлар қурмасликка чақирди.

Назарбоев БМТ давлатларига мудофаа бюджетининг 1 фоизини барқарор ривожланишга ажратишни таклиф қилди>>

Қозоғистон БМТ давлатларига мудофаа бюджетининг 1 фоизини барқарор ривожланишга ажратишни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.

Назарбоев: Орол муаммоси бутун дунёга таҳдид солиши мумкин>>

Кун сайин йўқ бўлиб бораётган Орол денгизи муаммоси нафақат Марказий Осиё минтақасига, балки бутун дунёга таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида айтиб ўтди.

Нурсултон Назарбоев: кейинги 30 йилда дунё ҳарбий можаролар муаммосини йўқ қилиши керак>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқида дунё 70 йиллик ҳарбий можаролар давомида янгиларининг пайдо бўлишини йўқ қилиш учун ҳанузгача ечим топа олмаганини таъкидлаб ўтди.

Туркманистон президенти Марказий Осиё давлатларида иқлим ўзгариши бўйича минтақавий марказ яратишни таклиф қилди>>

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Нью-Йоркда бўлиб ўтган барқарор ривожланиш саммитидаги чиқишида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-саммити доирасида Ашхободда иқлим ўзгариши бўйича минтақавий марказ яратишни таклиф қилди.

Тожикистон президенти денгизга чиқиш йўли бўлмаган тоғли давлатларни қўллаб-қувватлашга чақирди>>

БМТ Бош Ассамблеясининг Барқарор тараққиёт саммитида чиқиш қилган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон кўплаб давлатлар ривожланиш соҳасида халқаро молиявий кўмаклар кўрсатилмаса, жаҳон савдо-сотиғи жонлантирилиб, янги технологиялар етказиб берилмаса, янги мақсадлар ва вазифаларни амалга ошира олмаслигини маълум қилди.

ХХР раиси: Давлат бошқаруви қўлисиз бозордаги кўринмас қўл ҳеч нарсага ярамайди>>

ХХР раиси Си Цзиньпин БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиш пайтида “бозордаги кўринмас қўл ва давлат бошқарувида бўлган кўринар қўл” ўртасидаги мувозанатни топиш кераклиги ҳақида сўзлаб ўтди.

Хитой БМТ қошида 1 млрд долларлик жамғарма ташкил этади>>

Си Цзиньпин Хитой БМТ ҳомийлигида 1 млрд доллар капиталга эга бўлган жамғарма ташкил этилишини маълум қилди.

Си Цзиньпин: тинчлик ёғдуси уруш булути орқали порлайди>>

Си Цзиньпин ўзининг нутқини япон милитаризми ҳақидаги хотиралар билан бошлади. У келгусида Иккинчи жаҳон уруши каби фожиаларга йўл қўймасликка чақирди. Хитой етакчиси уруш пайтида 35 млн хитойлик ҳалок бўлганини таъкидлаб ўтди.

Франсуа Олланд: “Париж Россия ва Эрон билан ишлашга тайёр, бироқ Асад билан эмас”>>

Франция президенти Франсуа Олланд Париж Суриядаги можарони Россия ва Эрон билан ҳал қилишга тайёр, бироқ Сурия президенти Башар Асад билан эмас, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.