2015 йилнинг 3 октябрь куни янги маиший техника ва электроника савдо маркази «Mediapark Rohat»нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Янги Mediapark Rohat савдо маркази халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, дунё электроника ва техника бозорининг етакчи вакиллари Samsung, LG, Tefal, Zanussi, Bosch, Indesit, Panasonic, Philips, Artel ва бошқа бир қатор компания маҳсулотларини сотиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги Mediapark савдо марказининг дастлабки дўкони июль ойида Шайxонтоҳур туманининг Қоратош кўчаси ёнида фойдаланишга топширилганди.