АҚШ аскарларининг мияларига чип ўрнатилиши иддао қилинмоқда

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 4189

АҚШ Мудофаа вазирлигининг истиқболли мудофаа лойиҳалари агентлиги DARPA чипларни татбиқ қилиш бўйича дастурни ишлаб чиқиқмоқда.

Мутахассисларнинг айтишича, Пентагоннинг супераскар яратиш бўйича тажрибалари фаол равишда олиб борилмоқда. Олимлар универсал бошқарилувчи аскар-роботни олишга имкон берувчи технологияни яратишга ҳаракат қилишмоқда.

Бироқ Fusion портали маълумотларига кўра, DARPA’да супераскар эмас, балки ҳарбийларни ҳимоя қилиш тизимини яратиш устида иш олиб борилаётгани айтилмоқда. Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Ироқда ва Афғонистонда хизмат қилган 2,5 млн аскаридан қарийб 300 минги турли мия жароҳатлари билан ўз уйига қайтган. Пентагоннинг таъкидлашича, Neuroprosthetics деб ном олган имплантантлар “қайноқ” нуқталарда бўлган ҳарбийларга ёрдам беришга қодир.

АҚШ матбуоти маълумотларига кўра, гап ҳарбийларнинг мияларига чиплар киритиш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин. Журналистларнинг таъкидлашича, Пентагоннинг илмий бўлими бундай тажрибаларни охирги ўн йиллар ичида олиб бормоқда, бироқ аскарларни киборгларга айлантириш молиялаштиришнинг оширилиши ва технологик тараққиёт эвазига эндигина рўёга айланмоқда.

Хусусан, DARPA “аскарларнинг жанг майдонидаги ишлаш қобилиятини ошириш” ва “бош мия жароҳатларидан кейинги қайта тикланиш” бўйича бир қатор лойиҳаларни молиялаштирган.

Пентагон махфий маълумотлар ошкор бўлганда доимо уларнинг ишланмалари ҳарбийларда жароҳатдан кейинги стресс ҳолатларини даволаш мақсадида ўтказилаётганини айтган. АҚШлик журналистларнинг таъкидлашича, агентликнинг асосий вазифаси янги қурол-аслаҳа турларини яратишдан иборатлигини унутмаслик керак.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар