АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2015 14932

Душанба, 28 сентябрь куни тахминан тонгги 7:30 атрофида номаълум шахс томонидан АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳудудига қўлбола ёнувчи ускуна улоқтирилди. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси расмий сайтида маълум қилинди.

Сайтда қайд этилишича, тез ёнувчи воситалардан бири портлаган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмаган. Ҳозирги вақтда элчихонанинг қатъий изоляцияда эмаслиги маълум қилинди.

Хабарда келтирилишича, айни пайтда Ўзбекистон ҳудудида америкаликлар ёки АҚШ манфаатларига таҳдидлар мавжудлиги тўғрисида ҳеч қандай ахборот йўқ.

Ҳодиса муносабати билан АҚШ элчихонаси маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда тергов ишларини олиб бормоқда.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар