Armani модалар империяси асосчиси Жоржио Армани ўз таржимаи ҳоли билан боғлиқ равишда вориси масаласини ҳал қилди, деб ёзади WWD нашри.
Китобнинг тақдимоти ва сотувга чиқарилиши доирасида 28 сентябрь куни италиялик дизайнер матбуот анжумани уюштирди. Журналистларнинг унинг вориси ким бўлиши тўғрисидаги саволга жавобан 81 ёшли Армани шундай жавоб берди: “Эго уни шуни айтишга мажбур қилмоқдаки, Жоржио Арманига ўхшаган бошқа ҳеч ким бўлмайди”.
Дизайнер ўзини мода олами инқилобчиси деб атаб, учта энг муҳим кашфиётини эсга олиб ўтди: эркаклар курткаларининг яхшиланган дизайни, тунги кўйлакларнинг ясси тагчармли пойафзал билан омухталаштирилиши. Шунингдек у аёлларга “аёллигини сақлаган ҳолда эркаклардай кийиниш” имкониятини берганини эслатиб ўтди.
Таржимаи ҳолнинг тақдимоти бренд асос солинганининг 40 йиллигига мўлжаллаб ўтказилди.