АҚШ ва Куба етакчилари Барак Обама ва Рауль Кастро БМТ Бош ассамблеяси давомида Нью-Йоркда икки томонлама муносабатларнинг яхшиланганидан кейин иккинчи учрашувларини ўтказишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Кастро учрашув пайтида Обаманинг бўйи билан ўзининг бўйи ўртасидаги фарқнинг катталигини таъкидлаб, ҳазиллашиб қўйди.

Аввалроқ Рауль Кастро БМТ Бош ассамблеяси минбаридан АҚШ томонидан бир неча шартларнинг бажарилиши вазиятида АҚШ билан муносабатларнинг яхшиланиши имкони борлигини айтиб ўтган эди.