BlackBerry бозордаги ўрнини йўқотмаслик учун Android платформасига ўтишга қарор қилди. Канада компанияси Google’га тегишли оператив дастурда ишлайдиган смартфон ишлаб чиқаради. Компанинг молиявий ҳисоботи ёмонлиги туфайли бундай қарорга келинган.
Android дастурий таъминотига ўтилиши BlackBerry дуч келаётган битта муаммони ҳал қилиши лозим, бу ҳам бўлса иловаларнинг йўқлигидир. Эндиликда компания маҳсулотларининг мухлислари Android учун яратилган 1 млн иловадан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Кутилишича, янги аппарат улкан тачскрин ва жисмоний клавиатурага эга бўлади. BlackBerry бош ижрочи директори Жон Ченнинг баёнотига кўра, аппарат Priv номини олиб, бу самарадорлик ва шахсий ҳаётга аралашмасликни назарда тутади. Унинг The New York Times газетасига берган интервьюсида айтишича, компания Google билан хавфсизликнинг юқори даражасига эришиш йўлида ҳамкорлик қилмоқда.