БМТ ва Билл Гейтс 2040 йилга қадар безгакни бутунлай йўқ қилиш мумкин деб ҳисоблайди

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 1143

БМТ ҳамда Microsoft асосчиси Билл Гейтс биргаликда тайёрланган ҳисоботда ёзишича, самарали дори воситасининг йўқлигига қарамай, 2040 йилга қадар безгак касалини бутунлай йўқ қилиш имконияти бор. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.

Гейтс БМТ бош котибининг безгак бўйича махсус вакили Рэй Чемберс билан ҳамкорликда бу касалликнинг йўқ қилиниши 11 млн кишининг ҳаётини сақлаб қолиб, 2 трлн доллар миқдоридаги маблағни тежаши мумкин.

Ҳисоботда 2025 йилга қадар безгакка қарши қаратилган маблағни икки баробар ошириш ҳамда вирус тарқатувчиси бўлган москитларни қидириш ишларини жадаллаштириш зарурати таъкидланган.

Ҳар йили 500 минг атрофида болалар ушбу хасталикдан вафот этади. Унга қарши бугунги кунга қадар самарадор дори воситаси ишлаб чиқилгани йўқ.

Кўпроқ янгиликлар