Дания Мудофаа ишлари вазири Карл Хольст истеъфога чиқди. Бу ҳақда The Local нашри хабар берган.

Хабарда айтилишича, бунга унинг давлат ресурсларидан нотўғри равишда фойдалангани ҳақида хабарлар тарқалгани сабаб бўлган.

Аниқлик киритилишича, Хольст бу лавозимга келганидан 3 ой ўтар-ўтмас истеъфога чиқди.

"Мен тан оламанки, Жанубий Дания ҳудудий кенгашида ишлаган вақтимда шундай иш бўлганди. Бундай хатога йўл қўйган шахс эса мамлакат вазири бўлишга ҳақли эмас", дейди у.

Дания бош вазири Ларс Расмуссен ҳам Хольст ўз истагига кўра шундай қарор қабул қилганини билдирган.