2015 йил декабрида Туркманистонда ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувурининг қурилишини бошлайди. Бу ҳақда ушбу мамлакат ҳукуматидаги манбасига таянган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Туркманистонга Осиё тараққиёт банки молиявий кўмак беради.

ОТБ раҳбари Веньцай Чжан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашувда банк йирик инвестицион лойиҳалар бўйича Туркманистоннинг маслаҳатчисига айланишни исташини билдирди.

Лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосини банк буюртмасига кўра Британиянинг Penspen компанияси тайёрлади.

Туркманистон газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.